54384

Lacetti ҳайдовчиси ухлаб қолиб, кўча ёритгичи устунига бориб урилди

Ўзбекистон 18 июль 9:19 187

Яккасарой туманидаги Тошкент ҳалқа автомобиль йўлида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент ИИББ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, ЙТҲ бугун, 17 июль куни соат 3:30лар атрофида рўй берган. 33 ёшли Темур И. ўзининг Lacetti русумли автомобилида йўлнинг қарама-қарши тарафига чиқиб кетган ва кўча ёритгичи устунига бориб урилган.

Ҳайдовчи ЙТҲ туфайли олган тан жароҳатлари билан шифохонага олиб борилган. Бироқ шифокорларнинг уринишига қарамай вафот этган.

Хабарда ЙТҲга ҳайдовчининг рулда ухлаб қолгани сабаб бўлгани қайд этилган.

 

Изоҳ билдириш