54377

Туркиядаги шифохонада ўзбекистонлик аёл вафот этди

Дунё 18 июль 9:10 626

Туркиядаги шифохонада ўзбекистонлик аёл вафот этди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда айтилишича, соғлиги ҳолатининг кескин ёмонлашгани сабабли Туркиянинг Истамбул шаҳридаги “Göztepe Eğitim ve Araştırma Hastenesi” тиббиёт муассасасига даволанишга ётган Ўзбекистон фуқароси Г.Н. 13 июл куни вафот этди.

“Бош консулхона мазкур вазиятни назоратга олган ва ҳамюртимизнинг жасадини дафн этиш учун ватанга жўнатиш борасида марҳуманинг қариндошларига тегишли консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатмоқда.”, – дейилган хабарда.

 

Изоҳ билдириш