54370

Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақа тайинлаш тартибига ўзгартириш киритилди

Иқтисод 16 июль 11:22 613

Ҳукуматнинг Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.

Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, 8-10 та фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига 1 ходим ҳисобидан туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларининг малакали мутахассислари бириктирилади.

Илгари туман молия органлари мутахассисларидан ходим бириктирилган.

Болали оилаларга нафақа ва моддий ёрдам ариза берувчининг яшаш жойи (доимий ёки асосан яшаб турган жойи) бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан тайинланади.

Илгари фақат доимий яшаш жойи (доимий прописка) бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан тайинланган.

Нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш учун ўртача ойлик жами даромадни ҳисоблаб чиқишда “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида микрокредит олинганидан охирги 12 ойда оилавий тадбиркорликни амалга оширишда олинган даромадлар оиланинг жами даромадига киритилмайди.

Изоҳ билдириш