54366

Тошкент шаҳрига янги прокурор тайинланди

Ўзбекистон 16 июль 11:17 514

Бош прокурорнинг буйруғига асосан 3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси Валиев Баҳриддин Баҳодирович Тошкент шаҳар прокурори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар қилди.

Валиев тайинловга қадар Бухоро вилояти прокурори бўлиб ишлаган.

Бунгача шаҳар прокурори лавозимида фаолият юритиб келаётган Шерзод Облоқулов 15 июлб куни ишдан бўшатилган.

Шунингдек, Мирзо Улуғбек тумани прокурори Темур Нормуҳамедов лавозимидан четлатилган, унинг ўрнига Равшан Ҳакимов прокурор этиб тайинланган.

Изоҳ билдириш