54341

ТИВ Қозоғистон чегарасида ўзбекистонликлар иштирокида юз берган можарога изоҳ берди

Ўзбекистон 15 июль 11:12 566

11-июл куни Россия-Қозоғистон чегарасида Ўзбекистон фуқаролари иштирокида содир бўлган можаро тўғрисида ижтимоий тармоқларда тарқалган видео ўз тасдиғини топди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

Ғарбий-Қозоғистон вилояти Ички ишлар департаменти маълумотига кўра, мазкур маҳаллий низо оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Қозоғистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига ҳеч қандай ариза келиб тушмаган.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти Қозоғистонда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда Ўзбекистоннинг Нур-Султон шаҳридаги Элчихонасига (Нур-Султон шаҳри, Ақмўла, Шимолий Қозоғистон, Павлодар, Қостанай ва Қарағанда вилоятлари, тел.: +7-717-295-42-52); Актау шаҳридаги Бош консулхонага (Ақтўбе, Атирау, Ғарбий Қозоғистон ва Мангистау вилоятлари, тел .: +7-729-277-71-17); Олмаота шаҳридаги Бош консулхонага (Олмаота шаҳри, Чимкент шаҳри, Олмаота вилояти, Шарқий Қозоғистон, Туркистон, Жамбил ва Қизилўрда вилоятлари, тел.: +7-727-291-11-78) мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатади.

Изоҳ билдириш