54335

Тошкентда юридик университетга киритиб қўяман деб 30 минг доллар олаётган аёл ушланди

Ўзбекистон 15 июль 9:41 257

25 июнь куни муқаддам судланган 54 ёшли Х.А. исмли аёл 44 ёшли М.Г. исмли аёлнинг ўғлини Тошкент давлат юридик университетига киритиб қўйиш мақсадида 30 минг доллар олаётганда ушланган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар қилди.

Хабар беришларича, Х.А. Яккасарой тумани Шота Руставелли кўчасида келишилган пулнинг ҳаммасини олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан қўлга олинган. «Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади ИИВ ахборотида.

 

Изоҳ билдириш