54311

«Ўзбекистон почтаси»га янги раҳбар тайинланди

Ўзбекистон 12 июль 9:22 183

2019 йил 11 июль куни «Ўзбекистон почтаси» акциядорлик жамияти Кузатув кенгаши мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда АКТ вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Мажлисда Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.Содиқов, «Ўзбекистон почтаси» акциядорлик жамиятининг Кузатув кенгаши раиси ва аъзолари иштирок этишган.

Мажлис кун тартибидаги «Ўзбекистон почтаси» АЖ Бош директори вазифаси бажарувчисини тайинлаш масаласи кўриб чиқилди. Кун тартибидаги масала муҳокама этилгач, Кузатув кенгаши раиси ва аъзоларининг таклифларига асосан «Ўзбекистон почтаси» АЖнинг Бош директор вазифасини бажарувчи этиб Файзуллаев Алишер Насибуллаевич тайинланди, дейилади вазирлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Алишер Файзуллаев бунга қадар Интеллектуал мулк агентлигининг директори, АКТ вазирининг биринчи ўринбосари ва соҳадаги бошқа корхоналарда раҳбарлик лавозимларида ишлаган.

«Ўзбекистон почтаси» АЖнинг аввалги раҳбари, россиялик Евгений Биргер билан шартнома муддатиини яна бир йилга узайтириш таклифи шу йилнинг 29 июнь куни бўлиб ўтган акциядорлар йиғилишида акциядорлар томонидан бир овоздан рад этилганди.

Маълум бўлишича, «Ўзбекистон почтаси» АЖ ўтган 2018 йилни 27,8 миллиард сўм зарар билан якунлаган, ваҳоланки 2017 йилни акциядорлик жамияти 274,3 миллион сўм соф фойда билан тугатган эди. Биргер 2018 йилнинг 23 майида раҳбар этиб тайинланган эди.

Изоҳ билдириш