54307

Тошкентда фуқаро метро рельсига йиқилиб тушди

Ўзбекистон 12 июль 9:08 277

11 июль куни тахминан соат 16:00 да “Пахтакор” метро бекатида 1961 йилда туғилган фуқаро К.В. темир йўл изларига йиқилиб тушган.

“Тошкент метрополитени” УК хабарига кўра, станция ходимларининг тезкор хатти-ҳаракатлари оқибатида кекса аёл платформага ҳеч қандай жароҳатларсиз олиб чиқилган. У ўзини метрога тушган вақтида боши айланганлигини таъкидлаган.

Мазкур ҳолат метрополитен поездларининг ҳаракат жадвалига таъсир кўрсатмаган.

Тошкент метрополитени Ўзбекистон синоптикларининг огоҳлантиришларини ҳисобга олган ҳолда, йўловчилардан эҳтиёт бўлишини ва организмнинг ҳаддан ташқари қизиб кетишига керакли чоралар кўришларини сўраган.

Изоҳ билдириш