54299

Фарғона водийсида янги газ кони очилди (видео)

Иқтисод 11 июль 10:10 1 488

Фарғона водийсида «Чақар» янги газ кони очилди. Бу ҳақда «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати маълум қилди.

«Чақар» Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида жойлашган. Жорий йил март ойида мутахассислар 2-қудуқда бурғулаш ишларини бошлаганди.

10 июль куни эса 1710 метр чуқурликда дастлабки табиий газ оқими олинди. Унинг дебити суткасига 300 минг кубометр баҳоланмоқда.

Изоҳ билдириш