54269

11—18 июль кунлари Ўзбекистонда жуда иссиқ об-ҳаво кутилмоқда

Ўзбекистон 10 июль 9:09 713

11—18 июлда Ўзбекистон бўйича ҳаво ҳарорати ўртача кўп йиллик қийматларидан 5-7° га юқори бўлган жуда иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маълум қилди.

Ҳаво кундуз кунлари 40-42° гача, жанубда ва чўл ҳудудларда 43-45° гача бўлади. Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида гармсел бўлиши мумкин.

11—18 июлда республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳарорат фонининг кўтарилиши ҳисобига Тожикистон ва Қирғизистон ҳудудларидан гляциал (музли) сел тошқинлари ўтиши мумкин.

Изоҳ билдириш