54237

Бухорода мудҳиш ЙТҲ: уч фуқаро ҳалок бўлди, тўққиз киши касалхонага ётқизилди

Ўзбекистон 8 июль 13:53 707
Фото: asr.uz

Бухоронинг Ғиждувон туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси уч кишининг умрига зомин бўлди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Хабар кўра, жорий йилнинг 6 июль куни соат 17.15ларда Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида яшаган 58 ёшли М.А. бошқарувидаги Lacceti русумли автомашинани Зарангари маҳалласида ҳайдаб кетаётиб бошқарувни эплай олмай, қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган Поскати қишлоғида яшаган 59 ёшли А.Р. бошқарувидаги Cobalt русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган.

Натижада икки автомашина ҳайдовчилари ҳамда Cobalt автомашинасининг йўловчиси – 54 ёшли Р.С. жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этган.

Lacceti автомашинасининг уч нафар йўловчиси жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. Шунингдек, Lacceti автомашинасининг бир нафар ва Cobalt автомашинасининг 5 нафар йўловчисига касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ билдириш