54205

“Бўзсув” каналига тушиб кетган «Спарк» хақида расмий маълумот берилди (фото)

Ўзбекистон 4 июль 14:55 794

Жорий йилнинг 1 июль куни соат тахминан 12:30 ларда Қибрай туманида истиқомат қилувчи фуқаро И.Н. “Spark” русумидаги автомобили билан «Бўзсув» каналига тушиб кетган. Ҳодисага аниқлик киритилганда, фуқаро машина бошқаруви вақтида тўсатдан ҳушидан кетади. Натижада, 12 метр баландликдан чуқурлиги 5 метр бўлган «Бўзсув» каналига қулайди. Машина сувга тўлгандан сўнг Н.И. дарз кетган олд ойна орқали чиқишга муваффақ бўлган.

Мазкур ҳодиса юзасидан, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари зудлик билан воқеа жойига етиб келиб, машинани каналдан чиқариб олишди.

Бу ҳақида фуқаро Н.И. ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида кўрсатилган ёрдам учун вазирлик вакилларига миннатдорлик билдирган.

Изоҳ билдириш