54200

Россияда юз берган ЙТҲ оқибатида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Дунё 4 июль 13:57 201

30 июнь куни Россиянинг Владивосток шаҳрида йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Ўзбекистон фуқароси О.Р. вафот этди.

Ўзбекистон ТИВ хабарига кўра, у Приморе ўлкасида 2018 йил май ойидан буён қонуний равишда яшаб ва ишлаб келган.

Айни пайтда Бош консулхона консуллик-ҳуқуқий масалаларни ҳал қилишда ёрдам кўрсатмоқда ҳамда Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси билан биргаликда Агентлик ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси ҳисобидан фуқаронинг жасадини ватанга олиб келиш масаласи билан шуғулланмоқда.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдирган ва Россиянинг Узоқшарқий федерал округи (Амур вилояти, Камчатка ўлкаси, Магадан вилояти, Приморе ўлкаси, Саха Республикаси (Ёқутистон), Сахалин вилояти, Яҳудий автоном вилояти, Хабаровск ўлкаси, Чукотка автоном округи) ҳудудида жойлашган фуқаролар зарур вазиятларда мамлакатнинг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтган: +7-423-260-48-00, +7-951-018-70-07.

Изоҳ билдириш