54186

Расман ЙПХ инспекторлари қачон боди-камералар тақиши маълум бўлди

Ўзбекистон 4 июль 10:24 435

Йўл-патруль хизмати инспекторлари 2020 йилнинг  1 январдан бошлаб боди камералар билан таъминланади. Бу ҳақида 3 июл куни қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг 556-сонли қарорида айтиб ўтилган.

“Ички ишлар органларининг йўл-патруль бўлинмалари ва патрул-пост хизмати инспекторлари 2020 йилнинг 1 январидан бошлаб мобил видеокамералар ва планшетлар билан таъминланади”, – дейилган қарорда.

Вазирлар Маҳкамасининг ушбу қарорида, дастлаб  1 июлда белгиланган қарор ижросини кечиктирилишида айбдор деб топилган Мудофаа саноати давлат қўмитаси раиси ўринбосари Х.Б. Юсупов ва мудофаа вазири ўринбосари Р.М. Эргашевга ҳайфсан эълон қилинган. ИИВ ва Мудофаа вазирлиги қарор ижроси 1 январдан бошланиши қатъий экани тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг “Йўл-патрул хизмати ходимларининг йўл ҳараркати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари тўғрисидаги низом” 2018 йилнинг декабр ойида қабул қилинган ва унда боди камералардан фойдаланишни  2019 йилнинг 1 апрелида бошлаш белгиланган эди. Шунидан сўнг ушбу муддат 1 июлга қадар кечиктирилган эди.

 

Изоҳ билдириш