54140

Украинанинг Харьков шаҳрида депутатлар «дорга осилди» (видео)

Дунё 2 июль 19:50 1 986

Миллий дружина фаоллари Ураинанинг Харьков шаҳри марказида норозилик акцияси ўтказди. деб хабар бермоқда «Korrespondent.net». Улар Конституция майдонида дор ўрнатиб, унга депутатлар суратлари ёпишитирилган қўғирчоқларни осган.
https://www.facebook.com/h.saltovka/videos/2314638068784336/?t=0

«Ижтимоий тармоқларда ёзилишича, ‘миллий люстрацияъга Петр Григоренко шоҳ кўчасини қайтадан маршал Жуков номига ўзгартиришга овоз берган депутатлар тушган. Бошқа версияга кўра, Харьков халқ республикасини яратмоқчи бўлган коррупционерлар ‘осилган’ », — дейилади хабарда.

Полиция маълумотларига кўра, акция ўтказилишига рухсат сўралмаган. Унда 30 киши иштирок этган. Воқеа «Уста ва Маргарита» фильмидан олинган мусиқа садолари остида ўтказилган.

Изоҳ билдириш