54019

Отабек Муродовга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Ўзбекистон 21 июнь 11:46 1 845

Ўзбекистон собиқ бош прокурори Отабек Муродовга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатидаги чиқиши давомида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев маълум қилди.

«Газета.уз» мухбирининг хабар беришича, Президент Мирзиёев собиқ бош прокурор Отабек Муродовни порахўрликда айблаган. Маълумот учун, Отабек Муродов бош прокурорликдан олингани, унинг ўрнига Сенат раиси Ниғматилла Йўлдошев бош прокурор бўлгани 20 июнь куни маълум бўлганди.

Қайд этиш жоиз, бунгача Ўзбекистоннинг бошқа икки собиқ бош прокурорлари — Рашиджон Қодиров ва Ихтиёр Абдуллаевга нисбатан ҳам жиноят ишлари очилган эди.

Изоҳ билдириш