53988

ИИВ тизимида янги тайинлов амалга оширилди

Ўзбекистон 20 июнь 22:20 1 773

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги тизимида навбатдаги тайинлов амалга оширилди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди. Унга кўра, полковник Нуриддин Норматов ИИВ Малака ошириш институти бошлиғи лавозимига тайинланланган.

Фото: ИИВ матбуот хизмати

Нуриддин Норматов Ички ишлар вазирлиги академиясида аспират, ўқитувчи, кафедра мудири ўринбосари,  илмий тадқиқотлар бўлими бошлиғи,  сўнг Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институтида бош илмий ходим, бўлим мудири лавзоимларида ишлаган. Бир қанча муддат республика раҳбарлик идорасида фаолият кўрсатган. Мазкур лавозимга тайинланишдан аввал ИИВ Ёнғин хавфсизлиги институти бошлиғи вазифасини адо этган. Юридик фанлари доктори, профессор.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институтини 2018 йилнинг сентябридан буён подполковник Абдураҳмон Пардиев бошқариб келаётган эди.

Изоҳ билдириш