53968

Тошкентда “Кобальт” ҳайдовчиси 18 ёшли қизни уриб юборди

Ўзбекистон 20 июнь 9:02 89

Бугун Тошкентда “Кобальт” ҳайдовчиси 18 ёшли қизни уриб юборди.

Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра,  Мирзо-Улуғбек тумани Юзработ кўчасида Хоразм вилоятида рўйхатдан ўтказилган “Кобальт” русумли автомобилда ҳаракатланиб бораётган фуқаро пиёдани уриб юборган.

“Жабрланувчи – 18 ёшли А.Х. ҳайдовчининг ўзи томонидан тиббиёт муассасасига олиб борилиб, у ерда унга зарур ёрдам кўрсатилди”, – дейилади хабарда.

Ҳозирда тан шикастлари оғирлиги ва ЙТҲ сабабларига аниқлик киритилмоқда.

 

Изоҳ билдириш