53962

Тожик-қирғиз чегарасида яна келишмовчилик юз берди

Дунё 20 июнь 8:55 857

Қирғизистонликлар 45 километрли автойўлни таъмирлаш ишларига қарши чиқишди. Бу йўл Исфарани Ворух эксклави билан бирлаштиради. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон хабар қилди.

Қирғизистон чегара хизмати маълум қилишича, ҳодиса 18 июнь куни қирғиз-тожик давлат чегарасидаги демаркация қилинмаган участкада Баткент туманининг Тош-Тушмук аҳоли пунктида содир бўлди.

Тожикистон томони Исфара-Оксой-Ворух умумий фойдаланишдаги авто йўл қисмида Қирғизистон билан келишилмаган ҳолда асфальт қилиш ишларини бошлади.

Тожикистон фуқаролари соат 20:00да автойўлни бир ярим соатга тўсиб қўйишди.

Қирғизистон чегара хизмати таъкидлашича, тожикистонликлар қирғиз чегара нарядининг таъмирлаш ишларини бажаришни тўхтатиш ҳақидаги талабини эътиборсиз қолдирди. Бунинг оқибатида кичик келишмовчилик юз берди.

Икки давлат чегара хизмати вакиллари учрашгандан сўнг таъмирлаш ишлари тўхтатилди. Тушунтириш ишлари амалга оширилди. Баткент туманида қирғиз-тожик давлат чегара участкасида вазият барқарор.

Бугун чегара вакиллари учрашуви давом этади.

Эслатиб ўтамиз, 22 май куни Қирғизистон Баткент вилояти Қора-Бак қишлоғидаги Эски Мозор ҳудудида келишмовчилик юз берганди. Қирғизистонликлар вафот этган фуқарони дафт этиш учун ушбу ҳудудда жойлашган қабристонга ўтишган.

Қабристонда тожик чегарачилари пайдо бўлганда жанжал юз беради. Қирғизистонликлар тожик чегарачилари қабристон ҳудудидан кетишини талаб қилади. Шунда, чегарачилар осмонга қарата огоҳлантиш ўқини узади.

Изоҳ билдириш