53949

Сенатор: Ўзбекистонда олий таълимдан исломни суғуриб олдик (+видео)

Ўзбекистон 19 июнь 10:56 464

Қашқадарёда ўтказилган Халқаро пресс клубнинг навбатдаги йиғилиши «Ўзбекистонда олий таълим тизими: ислоҳотларнинг янги босқичи, муаммоларнинг чуқур таҳлили ва тезкор ечимлар» мавзусига бағишланди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати маълум қилди.

Йиғилишда Олий Мажлис Сенати аъзоси, Термиз давлат университети ректори Абдуқодир Тошқулов таълим тизимига боғлиқ бўлган муаммолар ҳақида қуйидаги фикрларни билдирди:

—Яқинда университет халқаро бўлими бошлиғи айтиб қолди. Термиз шаҳрига Покистон ва Ҳиндистондан 70 нафарга яқин аллома келган. Улар Термизнинг улуғ шаҳар экани, бу ерликлар муқаддас заминда яшашини таъкидлаган. Бироқ уламолар халқнинг юзи, кўзига боққанида қалбда илм сустлигини кўрганини айтган. Биз мақбарани чиройли қилиб қўйдик, қани ал-Ҳаким ат-Термизий? Қани «Сунани Термизий»нинг кейинги томлари? Аксарият ҳолларда инсонларнинг кўр-кўрона зиёратини йўлга қўйдик. Ёзув-чизув, ғийбат, ғурбат ҳамда коррупция ҳолатлари кўп бўлган. Устоз-шогирдлар ва жамоа ўртасидаги ҳасад илмий салоҳиятнинг тушиб кетишига сабаб бўлди.

Бундай маънавий ҳасталикларнинг кўплигига сабаб нима? Мен битта сабаб келтираман. Биз юз йил давомида олий таълимдан Исломни суғуриб олдик. Ҳалол билан ҳаромни суғуриб олдик. Биз Ҳётени ўргатдик, лекин жаноби Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг ҳадисларидан келтиришга чўчидик. Ислом маърифатини фақат имомлар гапирсин дедик, дунёвий илм олганлар бу ҳақда гапирса уларга бошқача қарадик.

Изоҳ билдириш