53937

Адвокат Манжа Гулнора Каримова ҳақида янги хабар қолдирди

Дунё 18 июнь 15:29 1 448

Гулнора Каримованинг швейцариялик адвокати Грегуар Манжа твиттерида яна бир бор мижозининг аҳволи яхши эмаслиги ҳақида хабар қолдирди.

«Зангиотадан қайтяпман. Мижозим ёмон аҳволда. Қон босими юқори. Оёғи боғланган. Ҳеч қандай тиббий муолажа йўқ. Ҳушидан кетиш ҳолатлари кўп кузатилган», деган адвокат.

Эслатиб ўтамиз, Гулнора Каримова 5 март куни ўз уйида ҳибсга олиниб, жазони ўташ учун умумий тартибли колонияга олиб кетилганди.

Каримова жазони ўташ тартиби ва шартларини қасддан бузганлиги сабабли жиноят-ижроия қонунчилигига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси ҳузуридаги Пробация хизматининг тақдимномасига асосан, жиноят ишлари бўйича Яшнобод тумани суди томонидан унга нисбатан тайинланган жазонинг ўталмай қолган муддати озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштирилиб, умумий тартибли колонияда ўташи белгиланган.

Изоҳ билдириш