53934

5 йиллик стажга эга ходимлар тест синовларисиз талабаликка қабул қилинади

Ўзбекистон 18 июнь 15:17 4 462

Кеча имзоланган Президент қарорига асосан, ОТМларга 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмаларининг (иш берувчилар) эҳтиёжларидан келиб чиқиб, кундузги таълим шаклининг бакалавриат таълим йўналишларига мос бўлган йўналишлар доирасида табақалаштирилган тўлов-контракт асосида сиртқи ва кечки таълим шаклида ўқитишни ташкил этиш ҳуқуқи берилди.

Бунда, ўқишга қабул қилиш тегишли иш берувчиларнинг тавсияси асосида камида беш йил иш стажига эга бўлган ходимлар ҳисобидан кейинчалик ушбу тизимда беш йил ишлаб бериш шарти билан иш фаолиятига мос бўлган бакалавриат таълим йўналишларига суҳбат натижаларига асосан амалга оширилади.

P.S.: ушбу тартибнинг батафсил қоидалари бир ой муддатда ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.

Изоҳ билдириш