53931

Мишель Платини Францияда ҳисбга олинди

Спорт 18 июнь 14:52 458

Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА)нинг собиқ президенти Мишель Платини Францияда ҳисбга олинди. Бу ҳақда РИА Новости Mediapart нашрига таянган ҳолда хабар бермоқда.

Қайд этилишича, ЖЧ-2022 мезбонлигини аниқлаш вақтида пора олганликда гумон қилинмоқда. 2022 йилда Футбол бўйича жаҳон чемпионати Қатарда бўлиб ўтиши керак.

Қатарни бир неча марта овозларни сотиб олганликда айблашган эди, бироқ Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) коррупция фактини аниқламаган эди.

Шунингдек, мазкур иш юзасидан Елесей саройининг собиқ бош котиби Клод Геан “озод гумон қилинувчи” сифатида ўтади.

Изоҳ билдириш