53929

Самарқанд шаҳрида эркак кишининг жасади топилди

Ўзбекистон 18 июнь 14:47 611
Фото: chudesa.site

Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг хабар қилишича, 12 июнь куни Самарқанд шаҳридаги У.Жўрақулов ва И.Каримов кўчалари кесишмасида жойлашган ҳиёбондаги арчалар орасидан осиё миллатига мансуб, 55-60 ёшлардаги номаълум эркак кишининг ташқи кўринишидан жароҳатсиз жасади топилган.

Кўрилган чоралар натижасида Самарқанд шаҳрида яшовчи 30 ёшли З.Н. ўзаро жанжал оқибатида марҳум М.Н.нинг юзига қўли билан урган вақтида у боши билан ерга йиқилиб жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этганлиги аниқланган.

Хабарда қайд этилишича, ҳозирда қотил З.Н. қўлга олинган

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ билдириш