53921

Президентни ўғли ҳоким этиб тайинланди

Дунё 18 июнь 12:50 2 718

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ўғли Сердар Бердимуҳамедовни Ахал вилояти раҳбари этиб тайинлади. Бу ҳақда мамлакат давлат ахборот агентлиги хабар қилди.

Маълум қилинишича, президент Ахал вилояти собиқ раҳбари Шоҳрат Амангелдиевни бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан лавозимидан озод этган.

Сердар Бердимуҳамедов раҳбар этиб тайинлангунига қадар вилоят раҳбари ўринбосари бўлиб ишлаб келаётганди.

Ахал вилояти мамлакатнинг жанубида жойлашган бўлиб, Туркманистоннинг беш вилоятидан бири ҳисобланади.

Сердар Бердимуҳемедов 1981 йилда таваллуд топган. Ниёзов С.А. номидаги Туркманистон қишлоқ хўжалиги университетини муҳандис-технолог мутахассислиги бўйича тамомлаган.

2008-2011 йилларда Россия ТИВ дипломатик академиясида таҳсил олди ва халқаро алоқалар бўйича мутахассислига эга бўлди.

 Шунингдек, 2011-2013 йилларда Женевада хавфсизлик сиёсати марказида таҳсил олди ва Европа ва халқаро хавфсизлик бўйича мутахассис малакасига эга бўлди.

Изоҳ билдириш