53911

Россиядан Ўзбекистонга қанча пул ўтказилгани маълум қилинди

Иқтисод 18 июнь 9:41 653

Россиядан хорижга пул ўткзмалари ҳажми бўйича Ўзбекистон иккинчи ўринни эгаллади деб хабар қилди Марказий банк.

Статистик маълумотларга кўра, 2019 йилнинг биринчи чорагида Россиядан Ўзбекистонга 818 миллион доллари юборилган. Шунингдек, Тожикистонга – 462 млн., Қирғизистонга – 453 млн., Арманистонга – 194 млн., доллар, Қозоғистонга – 137 млн., доллар жўнатилган.

Энг кўп маблағ эса – Швейцарияга юборилган – 1,3 миллиард доллар.

Хабарда айтилишига кўра, Ўзбекистонга юборилган 818 миллион  доллардан 340 миллионини Россия фуқаролари, 478 миллионини эса – Ўзбекистон ва бошқа давлат фуқаролари юборган. Юборилган маблағнинг ўртача қиймати – 349 долларни ташкил қилган.

Эслатиб ўтамиз, бир ой олдин Россия банклари Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон ва Вьетнамга пул ўтказмалар ҳажмини чеклаб қўйган эди. Бундан мақсад – ушбу давлатлар билан бизнес юритаётган тадбиркорларнинг ноқонуний ҳаракатларини чеклаш.

Меҳнат вазирлиги хабарига кўра, Ўзбекистонга меҳнат мигрантлари томонидан юборилаётган маблағлар ҳажми 2021 йилга келиб 7,2 миллиард долларгача ошиши мумкин. Бугунги кунда йилига ўртача 4 миллиардни ташкил қилади.

Изоҳ билдириш