53898

Истанбулда жасади гиламга ўралган ҳолда топилган аёлнинг шахси аниқланди

Дунё 18 июнь 9:16 1 031

Ўзбекистон ТИВ Истанбулда жасади гиламга ўралган ҳолда топилган аёл кишининг шахси аниқланганини маълум қилди.

Мамлакатнинг Бош консулхонаси берган маълумотларга кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан биргаликда олиб борилган текширувлардан сўнг 2019 йил 30 май куни Истанбул шаҳрида (Туркия) жасади гиламга ўралган ҳолда топилган аёл кишининг шахси аниқланди.

“Марҳума 1992-йил 31-декабрда туғилган Ўзбекистон фуқароси О.Н. бўлиб чиқди”, – дейилади хабарда.

Хабарда мазкур ҳолат юзасидан тергов ишлари давом этаётгани таъкидланган.

 

Изоҳ билдириш