53861

Расман! Равшан Эрматов – ЎФА биринчи вице-президенти

Спорт 14 июнь 22:32 372

Бугун 14 июнь куни Ўзбекистон футбол ассоциациясида Ижроия қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президент маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов, ЎФА Ижроия қўмитаси аъзолари ва бошқа мутасадди шахслар иштирок этишди.

Йиғилишда ФИФА рефереси Равшан Эрматов номзоди ЎФА биринчи вице-президенти лавозимига таклиф қилинган. Унинг номзоди қўллаб-қувватланиб, ташкилот вице-президенти этиб сайланган. Шундай қилиб у ўз аризасига кўра ишдан кетган Умид Аҳмаджоновнинг ўрнини эгаллади.

Изоҳ билдириш