53853

ШҲТ давлат раҳбарлари 21 та ҳужжатни имзолашди

Дунё 14 июнь 22:08 451

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлат раҳбарлари саммит якуни бўйича 21 та ҳужжат имзолашди. Бу ҳақда Қирғизистон президенти матбуот хизмати хабар қилди.

ШҲТ саммити иштирокчилари цифрофизация, ахборот-коммуникация технологиялар ва атроф муҳитни ҳимоя қилиш соҳалари бўйича 14 та қарорга имзо қўйишди.

Йиғилишдан сўнг ШҲТ минтақавий ҳамкорлик бўйича қатор ҳужжатлар имзоланди. Хусусан, ОАВ, жисмоний тарбия ва спорт, туризм, соғлиқни сақлаш соҳаларида битимлар имзоланди.

Бундан ташқари, ШҲТ давлат раҳбарлари “ШҲТ-Афғонистон” Мулоқот гуруҳининг келгуси ҳаракатлари бўйича йўл харитасини имзоладилар.

Қирғизистонда ўтказилган саммитда 8 та давлат президентлари иштирок этди. ШҲТга  Ҳиндистон, Қоғозистон, Қирғизистон, Хитой, Покистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон аъзо. Кузатувчи-давлатлар Афғонистон, Беларус, Эрон ва Монголия.

Кейинги йил ёзда ШҲТ аъзо давлат раҳбарларининг навбатдаги саммити Россияда ўтказилади.

Изоҳ билдириш