53848

«Ласетти»да инспекторни «сайр» қилдирган шахс қўлга олинди

Ўзбекистон 14 июнь 22:02 524
Фото: ИИББ матбуот хизмати

Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани профилактика инспектори 13 июнга ўтар кечаси ўз ҳудудини текшириб юрган вақтда, таҳминан тунги соат 01.30да йўл четида турган «Ласетти» автомобилини кўради. Унинг ичида  икки шахс ўтирган бўлган.

Инспектор уларнинг шахсини аниқлаш мақсадида шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни кўрсатишни сўрайди. Аммо ҳайдовчи ҳуқуқ-тартибот ходимининг талабига бўйсунмасдан, машинани ҳаракатга келтиради. Инспектор текширишдан бўйин товлашни тўхтатиш мақсадида автомобил олдига туриб олади. Аммо ҳайдовчи ҳаракатни давом эттиргач, ўзини эхтиёт қилиш мақсадида капот устига чиқиб олишга мажбур бўлади.

Автомобил шу ҳолатда бироз йўл юргандан сўнг инспектор сакраб тушиб қолишга муваффақ бўлади, «Ласетти» автомобили эса тезликда кўздан йўқолади. Қисқа вақт давомида қидирув самарали амалга оширилиб ҳайдовчи ҳамда йўловчи қўлга олинади.

Текшириш асносида ҳайдовчи 37 ёшли С. Х экани, йўловчи эса 18 ёшли А.К экани аниқланган. Уларнинг ҳар иккиси ҳам психотропик дори воситалари таъсирида бўлгани суд-медицина экспертизаси томонидан маълум қилинди.

Айни вақтда ушбу ҳолат бўйича тергов ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳ билдириш