5382

Иккинчи жаҳон урушидаги ғалаба рамзининг нусхаси Ўзбекистонга совға қилинди (фото)

Ўзбекистон 28 апрель 17:35 277

27 апрель, пайшанба куни «Россотрудничество»нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Қуролли Кучлари музейида Суворов билим юрти, кадетлар лицейининг турли йиллардаги битирувчиларига учрашув кечасини ташкил этди, деб хабар берди «Review.uz».

Тантанали қисм аскар ҳайкали пойига гул қўйишдан бошланди.

«Россотрудничество»нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Виктор Шулик барча йиғилганларни яқинлашиб келаётган Ғалаба куни ҳамда Хотира ва қадрлаш куни билан табриклади.

Кадетлар корпусининг машҳур мусулмон битирувчилари ҳақида Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институтининг тарих бўлими мудири Равшан Назаров сўзлаб берди.

Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонасининг мудофаа масалалари бўйича атташеси Сергей Чернишев Ўзбекистон Қуролли Кучлари давлат музейига Рейхстагга ўрнатилган Ғалаба байроғининг нусхасини тақдим этди.

ASR.UZ нинг TELEGRAMдаги каналига қўшилинг ва сўнгги янгиликларни ўтказиб юборманг
Изоҳ билдириш