53819

Ашраф Ғани Мирзиёевга миннатдорлик билдирди

Дунё 14 июнь 10:00 425

ШҲТнинг Бишкек саммити тадбирлари доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Афғонистон Ислом Республикаси президенти Ашраф Ғани билан учрашди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.

Мирзиёев турли даражадаги икки томонлама мулоқотлар фаоллашгани, товар айирбошлаш ҳажми ортаётгани, ўзаро манфаатли иқтисодий ҳамкорлик ва гуманитар алмашинувлар кенгайиб бораётганини алоҳида таъкидлади.

Учрашувда Афғонистоннинг ижтимоий-иқтисодий тикланишига кўмаклашиш ҳамда ушбу мамлакатни Марказий Осиёдаги минтақавий ҳамкорликка жалб этишга қаратилган аниқ дастур ва лойиҳаларни рўёбга чиқаришнинг амалий масалалари кўриб чиқилди.

“Президент Ашраф Ғани Афғонистондаги вазиятни тез фурсатда тинч йўл билан ҳал этиш борасидаги фаол саъй-ҳаракатлари учун давлати раҳбарига миннатдорлик билдирди”, – дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Бишкекдаги ШҲТга аъзо давлатлар кенгаши 14 июнгача ўтказилади.

Изоҳ билдириш