53809

Россия Сурияда террорчиларга қарши ракета ҳужумини амалга оширди

Дунё 14 июнь 9:41 335

Россия ҳарбий космик кучлари самолётлари Идлибдаги террорчиларга тўртта бомба ҳужумини амалга оширди.

“Натижада Докмак аҳоли пункти ва Жебел-Таверта тепалигида жангарилар йирик тўплами ва дала артиллерияси йўқ қилинди. Бу жойдан Туркиянинг кузатув постига ўқ отилган”, – дейилган хабарда.

Ҳужум учун координатлар Анқара томонидан тақдим этилди. Ўқ отиш тўхтатилишига келишув бўлишига қарамасдан, “Жабҳат ан-Нусра” террорчилари-иттифоқчилар Туркия армиясининг кузатув постига зарба бергандан сўнг зарба амалга оширилди.

Сурия ҳукумат қўшинлари ҳали-хануз Идлибни назорат қилмайди. Москва ва Анқара террорчиларнинг провокацияларини олдини олишга ҳаракат қилмоқда. Бир неча кун аввал провинцияда вазият кескинлашди.

 

Изоҳ билдириш