53788

Истанбулдаги ЙТҲда ўзбекистонлик аёл ҳалок бўлди. Унинг опаси комада

Дунё 13 июнь 10:25 442

Истанбулда 11 июнь куни содир бўлган автоҳалокат оқибатида Ўзбекистон фуқароси — 1987 йилда туғилган Муҳайё Шерданова ҳалок бўлган.

Ушбу ҳодисада марҳуманинг 1976 йилда туғилган опаси Матлуба Шердонова жабрланган ва ҳозирда «Қонуний Султон Сулаймон» шифохонасида кома ҳолатида қолмоқда.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигидан хабар беришларича, Истанбулдаги бош консуллик мазкур вазиятни, жумладан, ҳодиса юзасидан тергов жараёнини назоратга олган.

Изоҳ билдириш