53761

Актриса Гулбаҳор Йўлдошева вафот этди

Ўзбекистон 12 июнь 10:16 2 311

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, «Туташ тақдирлар» сериалидаги қайнона роли орқали халқимизга яхши таниш бўлган кино ва театр актрисаси Гулбаҳор Йўлдошева вафот этди.

Бу ҳақида журналист Миролим Исажонов «Facebook» тармоғидаги саҳифасида хабар берди. 

Бир қатор cериаллар орқали ўзбек киноихлосмандлари кўнглидан чуқур жой олган актриса бугун Тошкент шаҳрида дафн этилади.

Изоҳ билдириш