53727

Тошкентда МИБ ходими пора билан ушланди

Ўзбекистон 31 май 20:30 1 505
Фото: Asr.Uz

Мажбурий ижро бюросининг Шайхонтоҳур туман бўлими давлат ижрочиси пора олаётганда қўлга тушган.

Шайхонтоҳур тумани, А.Қодирий кўчасида жойлашган «Н» кафеси олдида МИБ ходими иш юритувидаги фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг жавобгар ва даъвогар фойдасига улушни пул миқдорида ажратиш ва жавобгарларга тегишли автомашинани бошқанинг номига расмийлаштириб, ижро ишини тугатиш учун тамагирлик қилган. МИБчи ундан 750.000 сўм миқдоридаги пулларни пора тариқасида олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Аниқланишича, ходим муқаддам ҳам фуқародан юқорида қайд этилган фуқаролик иши юзасидан юритилган ижро ишини тугатиш тўғрисидаги қарорни чиқариб, натижада «Mersedec-Benz 320Е» русумли машинани унинг номига расмийлаштириб бериш учун 2.400 АҚШ доллари ва 300.000 сўм миқдоридаги пулларни пора тариқасида олган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур туман прокуратураси томонидан ходимга нисбатан ЖКнинг 210-моддаси 2-қисми «а, в» бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ билдириш