53690

Ўзбекистонликлар июнь ойида неча кун дам олишади?

Ўзбекистон 31 май 15:29 329

Энг аввало, ҳафтадаги иш кунлари сони дам олиш кунларига таъсир қилишини унутмаслик керак. Яъни, 5 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар июнь ойида 11 кун дам олишади, ҳафтасига 6 кун ишлайдиган ходимлар эса июнда 6 кун дам олишади.

Келаётган шанба куни барча учун иш куни бўлади

1 июнь – шанба куни, Ўзбекистондаги барча ходимлар учун иш куни бўлади. Ўзи шанба куни ҳафтасига 6 кун ишловчи ходимлар шундоқ ҳам ишга чиқар эди. Лекин 5 кунликлар дам олишарди.

Аммо 12.11.2018 йилдаги Президент фармони асосида 1 июндаги дам олиш куни 6 июнга кўчирилган.

Бунинг натижасида ҳафтасига 5 кун ишловчилар учун:
1 июнь, шанба – иш куни;
6 июнь, пайшанба – дам олиш куни бўлади.

Рамазон Ҳайити арафасидаги дам олиш кунлари

Ўзбекистонда 5 июнь чоршанба Рамазон Ҳайити байрами нишонланадиган бўлди.

Бундан хулоса қилиш мумкинки, ҳафтасига 5️ кун ишловчи ходимлар учун:

5 июнь, чоршанба – дам олиш куни;
6 июнь, пайшанба – дам олиш куни;
7 июнь, жума – иш куни;
8 июнь, шанба – дам олиш куни;
9 июнь, якшанба – дам олиш куни.

Яна бир бор таъкидлаш жоиз, бу фақат ҳафтасига 5 кун ишловчи ходимларга тааллуқли. Шанба расман иш куни бўлган (6 кунлик иш ҳафтаси) ходимлар ҳафта ўртасида фақат Рамазон ҳайити куни (5 июнь) дам олишади, 6 июнь куни эса улар учун иш куни бўлади.

Шу сабабли ОАВлардан «5 ва 6 июнь куни ўзбекистонликлар учун дам олиш куни бўлади» дея бироз нотўғри маълумот бермасликларини сўрар эдим. Бу одамларни чалғитади, дея таъкидлади Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев.

Изоҳ билдириш

Сўнгги янгиликлар