53662

“Тонировка” учун жарима кескин оширилишидан нима мақсад – ЙҲББ жавоби

Технология 30 май 21:11 644

Бугун Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги мутасаддилари иштирокида журналистлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди, деб хабар қилди Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги.

ОАВ вакиллари “тонировка”, яъни ойналарни қорайтириш учун Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан жами нечта одамга рухсатнома берилгани ва давлат ғазнасига қанча пул тушгани ҳақида савол берди.

“Мен ҳозир статистик маълумотларни олиб келмаганман, – деди ИИВ Йўл ҳаракати Бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Эрали Бозоров. – Лекин шуниси аниқки, республика бўйича ойналарини қорайтирган фуқароларнинг сони умумий транспорт сонига нисбатан ҳисоблаганда 0,5 фоизни ҳам ташкил қилмайди”.

Журналистлар рухсатнома олмасдан “тонировка” қилганлик учун жарима миқдорининг кескин оширилишидан мақсад нима эканини сўради.

“Биз билмаймизку, ойнасини рухсатнома олмасдан қорайтириб олган ҳайдовчи қаерда нима иш қилиб юрипти. Кўпчиликнинг мақсади бошқа бўлиши мумкин. Қолаверса, “тонировка” қилиш мажбурий талаб эмас, ихтиёрий. Мақсадимиз – ойналарни қонунга хилоф равишда қорайтиришнинг олдини олиш”, – деди Эрали Бозоров.

Изоҳ билдириш