53595

Петербургда ўзбекистонлик ва кавказлик муҳожирлар ўртасида содир бўлган пичоқлашувдан сўнг «рейд»лар бошланди

Дунё 30 май 10:44 450

Санкт-Петербургда муҳожирлар истиқомат қиладиган жойларни текшириш бўйича кенг кўламли «рейд»лар ўтказилмоқда. Улар ўтган ҳафта шаҳарнинг жануби-шарқида жойлашган кафеда муштлашув уюштирган шахсларни қидирмоқда, деб хабар беради «NUZ.uz».

«Мақсад — аниқ жиноятни содир этишга алоқадор шахсларни қўлга олиш», — дейилади Петербург ИИББ матбуот хизматининг хабарида.

20 май кечаси Салов кўчасида жойлашган кафеда содир бўлган можаро оқибатида тўрт кишига пичоқ орқали жароҳат етказилган. Жанжални юзага келтирган безориларнинг шахси аниқланган. Улар қўшни мамлакатдан келган муҳожирлар.

Бу каби кенг кўламли «рейд»ларни ўтказиш тўғрисидаги қарор гумонланувчиларининг ватандошлари уларни қўлга олишда ёрдам кўрсатмагани сабаб қабул қилинган. Операциялар давомида бирор-бир гумонланувчи қўлгани олингани ҳақида ҳозирча хабар йўқ.

«Фонтанка» нашрининг ёзишича, текширувлар Салов ва Софийский кўчаларида жойлашган сабзавотлар базаси ва омборларида ўтказилмоқда. Шунингдек, нашрнинг қайд этишича, сўнгги ўн йил ичида бу каби кенг кўламли текширувлар ўтказилмаган. Текширувларга «икки сменада» 150 нафардан полициячи жалб этилган.

Маълумотларга кўра, пичоқлашув ўзбекистонлик ва кавказлик муҳожирлар ўртасида юз берган.

Тўрт киши жароҳат олган жанжал Петербургнинг Фрунзе туманидаги Салов кўчасида содир бўлган. Гумонланувчилар Ravon ва Chevrolet автомобилларида воқеа жойидан қочиб кетган.

Можаро оқибатида пичоқ орқали жароҳат олганлар Ўзбекистон фуқаролари эканлиги айтилмоқда.

Изоҳ билдириш