53594

Амалдорлар мулки ва даромадларини декларация қилади

Иқтисод 30 май 17:40 217

Амалдорлар мулки ва даромадларини декларация қилади. Бу Президентнинг 27.05.2019 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида назарда тутилган.

Муайян тоифадаги давлат хизматчиларининг мулки ва даромадларини декларация қилиш тизими босқичма-босқич жорий этилади.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда тегишли таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритади.

Бунда техник инфратузилмани ва зарур дастурий таъминотни яратишга оид зарурий чора-тадбирларни амалга оширишни назарда тутиш лозим.

Изоҳ билдириш