53579

Ҳабиб Нурмагомедов Самарқанд паловини тайёрлади (видео)

Спорт 29 май 23:29 226

UFC бўйича жаҳон чемпиони россиялик спортчи Ҳабиб Нурмагомедов Ўзбекистонга келгани хабар қилинганди.

Ҳабиб Нурмагомедовнинг ўзи инстаграмдаги саҳифасида Тошкентга келгани ҳақида пост жойлади.

Ҳабиб Нурмагомедов Ўзбекистон триатлон федерацияси раиси Отабек Умаров билан биргаликда машғулотда ҳам қатнашди. Бу ҳақда Отабек Умаров ўзининг инстаграмдаги саҳифасида маълум қилган.

Бугун ижтимоий тармоқларда янги видеолавҳа тарқалди. Унда Ҳабиб Нурмагомедовнинг ош тайёрлаётгани акс этган. Тасвирда Самарқанд палови пиширилаётганини кўриш мумкин.

Изоҳ билдириш