53550

Петербургда ўзбекистонлик аёл ва унинг вояга етмаган қизи тўрт кун давомида зўрланди

Дунё 29 май 13:47 1 225

«Ватандош» минтақалараро ўзбек ватандошлиги уюшмаси раиси Усмон Баратовга 18 май куни интернет орқали 33 ёшли Ўзбекистон фуқароси мурожаат қилган. Аёл жорий йилнинг 5-9 май кунлари икки нафар номаълум шахс томонидан ижарага олинган Дачный проспектидаги 24-хонадонда 13 ёшли қизи билан бирга бир неча кун давомида сақланганини, тўрт кун давомида жинсий зўравонлик қурбонига айланганини сўзлаб берган. Бу ҳақда podrobno .uz хабар қилади.

Тергов қўмитаси томонидан Россия Жиноят кодексининг 131- («Зўрлаш») ҳамда 127-моддалари («Икки ёки ундан ортиқ шахснинг қонунга хилоф равишда озодлигини чеклаш») бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Ҳолат бўйича 47 ёшли Тожикистон фуқароси гумонланувчи сифатида қўлга олинган. Ушбу шахс ишсиз, Петербургга ноқонуний равишда келиб қолгани, ҳеч қаерда рўйхатдан ўтмагани аниқланган.

Изоҳ билдириш