535

Жириновский Россия президенти қароргоҳини Кремлдан кўчиришни таклиф қилди

Дунё 9 март 6:59 264

Жириновский ўз сайловолди кампанияси вақтида давлат раҳбари қароргоҳини Кремлдан кўчириш ғоясини илгари сурмоқчи, деб хабар қилди РИА Новости.

«Кремль бўшатилсин. У ерда фақат музей бўлиши керак. Президент қароргоҳини кўчириб, бошқа яхшироқ жойдан қуриш лозим, Кремль эса улкан музей бўлиши керак. У ерга миллионлаб сайёҳлар сиғади», — деган журналистларга Жириновский.

Россияда президент сайловлари 2018 йилда бўлиб ўтиши лозим. Жириновский президент сайловида иштирок этиш ниятини билдирган. Бундан ташқари, Россиянинг «Яблоко» партияси ўз номзоди сифатида Григорий Явлинскийни кўрсатмоқчи. Шунингдек, «Кировлес» мол-мулкини талон-тарож қилганлик учун сиртдан суд қилинган Алексей Навальний ҳам президент пойгасида иштирок этиш ниятини билдирган. Эксперт-ҳуқуқшуносларнинг фикрича, суд қарори унга президентлик сайловида иштирок этишига монелик қилиши мумкин.

Изоҳ билдириш