53459

Ҳабиб Нурмуҳамедов Президентнинг куёви билан машғулот ўтказди (фото)

Спорт 27 май 11:10 914

Ўзбекистон триатлон федерацияси раиси Отабек Умаров Ўзбекистонга ташриф буюрган UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов билан бирга тушган суратини Instagram’даги саҳифасига юклаб қуйидагича изоҳ қолдирди.

«Таниқли аралаш жанг санати устаси, россиялик UFC жангчиси Ҳабиб Нурмагомедов жонажон Ўзбекистонимизга меҳмон бўлиб ташриф буюрди. У билан бирга спорт залида ҳамюртларимиз билан биргаликда машғулот ўтказдик, улар ажойиб инсон билан мулоқот қилишга муяссар бўлдилар. У ўзининг машҳурлигига қарамай ниҳоятда камтар ва самимий инсон экан. Ҳабибнинг спортда эришган юксак натижаларида отаси Абдулманноп Нурмагомедовнинг катта ҳиссаси бор. У ўғлига спортнинг илк сирларини ўргатган ва ўзига бўлган ишончни уйғота олган. Ҳабиб ўз халқининг анъаналарига содиқ муносиб фарзанд, Ўзбекистон ва бутун дунё ёшлари учун намуна»— дея ёзади Отабек Умаров.

Эслатиб ўтамиз, иккинчи марта Тошкентга ташриф буюрган Ҳабиб Нурмагомедов аввалроқ Ўзбекистон Президенти куёвлари билан бирга тушган суратини Instagram’га жойлаб изоҳ қолдирган эди.

Изоҳ билдириш