53426

Самарқандда 33 ёшли эркак ўзига бензин қуйиб, ёқиб юборди

Ўзбекистон 24 май 11:40 1 036
Фото: Teletype

18 май куни Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида яшовчи 1986 йилда туғилган эркак ўзини ўлдиришга уринди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизматига таяниб, «DARYO» хабар берди.

Эркак ўзининг устига бензин қуйиб, ёқиб юборган. Яқин қариндошлари унга биринчи ёрдамни кўрсатишга улгуриб қолган ва 33 ёшли фуқарони Республика шошилинч ёрдам илмий-тадқиқот маркази Самарқанд филиалига олиб борган.

Кўрсатилган тезкор тиббий ёрдамга қарамасдан эркак 19 май куни вафот этган. Шифокорларнинг хулосасига кўра, марҳум 80 фоиз термик куйиш, энг юқори даражадаги куйиш, шунингдек, термоингалсион жароҳат оқибатида ҳалок бўлган.

Мазкур ҳолат юзасида Жиноят кодексининг 103-моддаси (Ўзини олдириш даражасига етказиш) бўйича жиноят иши очилган. Тойлоқ туман прокуратураси томонидан тергов ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳ билдириш