53409

Порошенкога қарши яна бир жиноий иш қўзғатилди

Дунё 23 май 9:09 292

Украинада собиқ президент Пётр Порошенкога нисбатан янги жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Хабарда ёзилишига кўра, Украина коррупцияга қарши курашиш прокуратураси Порошенкога нисбатан жиноий иш очилганини маълум қилган.

Собиқ президентнинг “Центрэнерго” ОАЖда лавозимларни тақсимлашдаги ҳаракатларининг қонунийлиги текширилади.

Эслатиб ўтамиз, Украина давлат тергов бюроси Украина собиқ президенти Пётр Порошенкога нисбатан давлатга хиёнат айблови билан жиноий иш қўзғатгани хабар қилинган эди.

Изоҳ билдириш