53364

Олиб қочилган «Нексия»ни топиш учун махсус операция ўтказилди

Ўзбекистон 21 май 9:45 220

Тошкентда олиб қочилган «Нексия» автомобили иссиқ изидан қўлга олинди, деб хабар қилди Тошкент шаҳар ИИББ матбуот-хизмати.

Хабарда айтилишича, номаълум шахс Чилонзор тумани Фурқат кўчасидаги Муқимий театри яқинида қолдирилган «Нексия-2» русумли автомобилни олиб қочган. Машина калити автомобиль ичида қолдирилган бўлган. Автомобил эгаси дарҳол бу ҳақда ИИББга хабар берган.

Кўрилган чоралар натижасида бир соат ўтмасдан ЙПХ ва ППХ ходимлари қидирилаётган машинани ва уни олиб қочганликда гумонланувчи шахсни Чилонзор туманидаги Новза масжиди ёнидан топишган.

Автомобиль тўхтатилган, гумонланувчи – 21 ёшли муқаддам судланган Хуснидиин Зоиров эса қўлга олинган.

Ушбу факт бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми («Транспорт воситасини олиб қочиш») бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Тошкент шаҳар ИИББ шаҳар аҳли ва меҳмонларга мурожаат этиб, автомобил калитини ўт олдиргичда қолдирмасликни, имкон қадар машинани қўриқланадиган автотураргоҳда қолдиришни сўраган.

Изоҳ билдириш