53344

Саудия қироли араб давлатлари фавқулодда мажлисини чақирди

Дунё 20 май 12:52 405

Саудия Арабистони қироли Салман ал-Сауд араб давлатлари етакчиларини фавқулодда мажлисга  чақирди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

“Икки муқаддас даргоҳ асровчиси (Саудия подшоҳининг расмий унвони) ўзининг Араб давлатлари Лигаси ҳамда Форс кўрфази ҳамкорлик Кенгашидаги ака-укаларини 30 июнь куни Маккада икки фавқулодда саммит ўтказиш учун таклиф қилди”, – дейилган хабарда.

Ушбу чақириқ, авваломбор, Араб давлатлари Лигаси ва Форс кўрфази ҳамкорлик Кенгаши бўлган давлатлари раҳбарларига қаратилган, лекин айнан шу кунларда Маккада Ислом ҳамкорлиги Ташкилоти аъзолари учрашуви ҳам бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Саудия ташқи ишлар вазири Одил ал-Джубайр айтишига кўра, Саудия Арабистони уруш бўлишини истамайди, лекин иккинчи томон урушни танласа “бор куч ва ғайрати билан жавоб беради”.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Форс кўрфазида, номаълум шахслар томонидан, Саудия Арабистонига тегишли бўлган танкерлар  ва нефт қувурларига қарши ҳужум уюштирилган эди. АҚШ махсус хизматлари хабарига кўра, ушбу ҳужумлар Теҳронга хайрихоҳ бўлган кучлар томонидан амалга оширилган бўлиши мумкин.

Изоҳ билдириш