53339

Самарқандда бир оилани шафқатсиз ўлдирган жиноятчилар қўлга олинди

Ўзбекистон 20 май 12:43 1 442

Самарқанд вилояти Қўшработ туманида бир оиланинг беш нафар аъзосини ўлдириб, уларнинг жасадларини Дамас автомобили ичига ташлаб кетганлан қўлга олинди, деб хабар қилмоқда Бош прокуратура.

Хабарда айтилишига кўра, 4 нафар жиноятчилар 14 майдан 15 майга ўтар кечаси марҳум А.Х.нинг хонадонига яширинча кириб, уларнинг ухлаб ётганлигидан фойдаланиб, ўзлари билан олиб келган темир бўлаклари билан бош, юз ва жағ қисмларига бир неча маротаба уриб, қасддан ўлдириб, хонадондан 22 млн. сўм ва марҳум Ж.И.нинг “Samsung Galaxy A8” русумли телефонини қўлга киритишган.

Шундан сўнг, улар жиноят изларини яшириш мақсадида марҳум Ж.И.га тегишли “Дамас” русумли автомашинага жасадларни юклаб, автомашинани Қўшработ тумани, “Дўстлик” МФЙ., “Боқичиғатой” қишлоғидаги далага ташлаб кетишган.

Тергов-тезкор гуруҳи ушбу жиноятни ушбу маҳаллада яшовчи Ғ.Т. (1981 й.т., ишсиз), Ж.У. (1993 й.т., ишсиз), Ш.Э. (1995 й.т., ишсиз) ва Х.Н.(1996 й.т., ишсиз)лар амалга оширганликларини гумон қилиб, уларни қўлга олган.

Жиноят содир этишда гумон қилинаётган фуқаролар Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “а”, “в”, “ж”, “и” ,“п” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этишда гумон қилинмоқда. Айни дамда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 97 моддаси – Қасддан одам ўлдириш, деб аталади. Юқорида қайд этилган бўлимлар талқин қилинганда: бир гуруҳ жиноятчилар томонидан, таъмагирлик мақсадида, қаршилик кўрсатишга ожиз бўлган (ухлаб ётган) икки ёки ундан ортиқ кишини, ўта шафқатсизлик билан ўлдириш жиноятини назарда тутади. Ушбу каби мудҳиш жиноятни амалга оширган шахслар учун ЖКнинг олдинги таҳририда ўлим жазоси белгиланган эди. Бугунги кунда эса будай жиноят содир этган киши 15 йилдан 25 йилгача ёки умрбод қамоқ жазосига маҳкум этилиши мумкин.

 

Изоҳ билдириш