53317

Автомашина олмоқчимисиз ? Эҳтиёт бўлинг !

Ўзбекистон 17 май 12:15 1 828

   Жарқўрғон туманида истиқомат қилувчи Х.Ибрагимов  автомашина олиб беришни ваъда қилиб, Х.Нарбитовадан 23 млн. сўмни қарз сифатида олади, бироқ автомошинадан дарак бўлмайди.

Х.Нарбитова судга даво аризаси билан мурожаат қилиб, унинг мурожаатида қайд этилган важларни Фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро суди ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқди.

Суд жабрланувчининг даъвосини таъминлаб, Х.Нарбитовага 23 млн. қарзни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш ставкаси бўйича фоиз ундиришни ҳам белгилаб, жами 24 млн. 839 минг сўм ундириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Суд қарори ижросини таъминлаш учун Мажбурий ижро бюросининг Жарқўрғон туман бўлимига юборилди.

МИБнинг Жарқўрғон туман бўлими томонидан ижро ҳаракатларига киришилиб, Х.Ибрагимовдан суд томонидан белгиланган қарздорлик тўлиқ ундирилди.

Изоҳ билдириш